date

Ўзбекистондаги энг яхши сунъий интеллект мактаблари электромобиллар билан тақдирланади

Ўзбекистондаги энг яхши сунъий интеллект мактаблари электромобиллар билан тақдирланади

Ўзбекистонда сунъий интеллект (СИ) йўналишида энг яхши натижа кўрсатган икки мактаб махсус танлов якунларига кўра электромобиль билан мукофотланади. Бу ҳақда мамлакатда IT соҳасини ривожлантиришга доир ҳукумат қарорида қайд этилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

«Сунъий интеллект соҳасида беш миллион етакчи» лойиҳаси доирасидаги мусобақада мактаблар билан бирга иқтидорли ўқувчилар ва юқори натижа қайд этган ўқитувчилар ҳам рағбатлантирилади. Хусусан, энг яхши 10 нафар устоз хорижда дам олиш имкониятига эга бўлади, яна 100 нафар педагогга эса 1 минг долларгача мукофот пули берилиши кўзда тутилган.

Ўқувчилар учун ҳам қимматбаҳо совғалар — ноутбуклар ва бошқа қийматли совринлар тақдим этилиши режалаштирилган. Танловни ўтказиш ҳамда иштирокчиларни шаффоф танлаб олиш жараёнига Рақамли технологиялар вазирлиги ва бошқа масъул идоралар жавобгар бўлади.

Ҳужжатда таъкидланишича, СИ бўйича беш миллион етакчини тайёрлаш ташаббуси «Бир миллион дастурчи» дастурининг мантиқий давоми сифатида амалга оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. aliyevrasmiy
    aliyevrasmiy22 дақиқадақиқа олдин
    Ajoyib mana buni qoʻllab quvvatlash desa ayni muddao boʻladi ☝️👍
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистондаги энг яхши сунъий интеллект мактаблари электромобиллар билан тақдирланади