
Пенсия жамғармаси маълум қилишича, январ ойи учун пенсия тўловлари 5 январдан бошлаб амалга оширилади. Бу қарор 31 декабрдан 4 январгача бўлган кунлар дам олиш кунлари этиб белгилангани билан боғлиқ.
Жамғарманинг билдиришича, "2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида" ги Қонунга мувофиқ Пенсия жамғармасининг харажатлари тасдиқланган. Шу асосда пластик карта орқали пенсия олувчи фуқароларнинг январ ойи учун тўловлари 5 январ куни банк карталарига юкланади.
Шу билан бирга, пенсияни нақд пул шаклида оладиган фуқаролар ҳам эътибордан четда қолмайди. Уларга тўловлар Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан белгиланган график асосида амалга оширилади. Пенсия маблағлари маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали ёки тўғридан-тўғри пенсионерларнинг яшаш манзилига 27 январгача етказиб берилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.