
Пенсия жамғармаси январ ойи учун пенсия тўловлари бошланиш муддатини маълум қилди. Қайд этилишича, йил бошидаги дам олиш кунлари сабабли банк карталари орқали пенсия олувчи фуқароларга тўловлар 5 январдан бошлаб ўтказилади.
Маълумотга кўра, 31 декабрдан 4 январгача дам олиш кунлари этиб белгилангани инобатга олинган. Шунингдек, “2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга асосан Пенсия жамғармасининг харажатлари тасдиқланган ва тўловлар белгиланган тартибда амалга оширилади.
Нақд пул шаклида пенсия олувчи фуқароларга эса тўловлар Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан 27 январгача график асосида амалга оширилади. Пенсия маблағлари маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали ёки фуқароларнинг яшаш манзилига етказиб берилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.