Истанбулдаги портлашда жасорат кўрсатган полициячига оид видео тарқалди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Истанбулдаги портлашда жасорат кўрсатган полициячига оид видео тарқалди

Дунё 30-06-2016, 12:27 1 208
Истанбулдаги портлашда жасорат кўрсатган полициячига оид видео тарқалди

Полиция офицери бир неча ўн кишини жангарининг қурбони бўлишдан сақлаб қолди.

Аввал хабар берганимиздек, 28 июнь куни Истанбулдаги Отатурк аэропортида амалга оширилган теракт 41 кишининг умрига зомин бўлди, 239 кишига жароҳат етказди. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг бир қисми хорижий давлат фуқароларидир. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор эди.

“Dailysabah” нашри аэропорт терминалида жангарилардан бирининг одамлар ортида қувлаб кетаётган пайтда, полиция офицери томонидан уни тўхтатиб қолингани тасвирланган видеони намойиш этди. Яшин Дуран исмли полиция ходими террорчига қарата ўқ узиб, уни яралагани видеода акс этган. Хабарда ёзилишича, Дуран бу воқеадан олдин худкуш – террорчи ўзини портлатиши натижасида яраланган бўлган.

Қўпорувчилик юзасидан ҳеч қайси террорчи гуруҳ жавобгарликни ўз бўйнига олмаган бўлсада, Туркия бош вазири Бинали Йилдирим теракт ортида ИШИД турганини маълум қилди.


Манба: Қалампир.уз
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.