Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров президент администрацияси ҳайъати йиғилишида ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юришни» тақиқлади.
Унинг сўзларига кўра, президентнинг барча фармон ва кўрсатмалари ўз вақтида бажарилиши керак. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Садир Жапаровнинг тўй вақтида чорва сўйишни тақиқлаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақидаги қарорига алоҳида тўхталиб ўтди.
«Агар бирор жойда исрофгарчиликни кўрсангиз, у ерга борманг. Тўйма-тўй юрманг», деди Оқилбек Жапаров.
2022 йил февралида Қирғизистонда президент фармони имзоланди ва оилавий тадбирлар пайтида чекловлар тўғрисидаги қонун кучга кирди. Бундан кўзланган мақсад фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш даражасини ошириш, шунингдек, диний маросимлар, тўйлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда жамиятдаги маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи исрофгарчиликнинг олдини олиш экани таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди