Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминовнинг таъкидлашича, энергетика тизимини молиявий жиҳатдан соғломлаштириш учун соҳага бозор механизмларини жорий қилиш керак. Бу эса истиқболда эскирган тизимларни модернизация қилиш имкониятини беради.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 майдан электр энергияси ва табиий газ учун ижтимоий норма тизими жорий этилмоқда. Бундай ёндашув энергия сарфини адолатли тақсимлаш имконини беради. Кўпроқ истеъмол қилганлар камроқ сарфлаганларга нисбатан кўпроқ тўлашини таъминламасак, ресурсларимизни тежашимиз қийин кечади.
Субсидия ҳисобига амал-тақал кун кечираётган газ ва электр тармоқларимиз барқарор ривожланиши учун самарали ва адолатли механизмни ишга тушириш вақти аллақачон келганди.
Қолаверса, куз-қиш мавсумида эҳтиёжманд аҳолига бир марталик ёрдам пули ҳам ажратилаётгани ижтимоий адолат тамойиллари бузилмаслигига сабаб бўлади.
Тўғри, осон бўлмайди, ноқулайликлар, эътирозлар кўп бўлиши табиий. Лекин эртанги авлодга эскирган тизимларни “мерос” қилиб қолдирмаслигимиз учун ҳам танлаган йўлимиздан оғишмаслигимиз шарт.
Мавжуд энергия ресурсларини истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнининг ўзида катта йўқотишларга йўл қўйилмоқда. Бунинг асосий сабаби эса инфратузилманинг эскириб кетганлигига бориб тақалади.
Давлат томонидан йиллар давомида соҳани бюджет ҳисобидан субсидиялаш, янги қўшилган истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш каби ишлар учун кўп маблағ сарфлаб борилганлиги боис, инфратузилмани янгилаш ишлари анча орқада қолган.
Шу сабабли, келгуси 5 йилликнинг ўзида бир неча миллиард доллар маблағ айнан эскирган воситаларни янгилаш учун ажратилиш зарурати юзага келган. Бугунги мураккаб шароитимизда эскирган инфратузилмани модернизациялаш орқали йўқотилаётган ресурсларни истеъмолчиларга йўналтириш энергетикадаги узилишларга барҳам беради.
Шунинг учун яқин 5 йил давомида ва кейинчалик ҳам энергия ресурсларидан самарали, оқилона фойдаланишга, шахсий сарф-харажатларимизни кузатиб боришга, тежамкорликка ўрганишимиз керак. Ана шунда истеъмол маданияти шаклланади.
Ишлаб чиқарувчи ёруғлик манбасини етказиб беради, лекин уни қандай ишлатиш фақат ўзингизга боғлиқ бўлади. Ҳар бир фуқаро электр энергиясига халқ мулки сифатида қараши зарур. Шундагина барчамизда масъуллик ҳисси ошади.
Бу ерда яна бир нарсага аниқлик киритиб кетиш зарур – субсидиялар асосан аҳоли томонидан истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газнинг амалдаги тарифлари ва хақиқий таннарх ўртасидаги тафовутни қоплаш учун берилади.
Хўш, ўзи аҳоли қанча электр энергияси истеъмол қилади? Йиллар давомида бу кўрсаткич динамикаси қанақа?
1990 йилда аҳолининг умумий электр энергияси истеъмолидаги улуши 10 фоизни ташкил этган. Йилига 4,8 млрд kWh, ойига битта хонадон тахминан 100 kWh сарфлаган.
2023 йилга келиб етказиб берилган электр энергиясининг қарийб 30 фоизи (2023 йилда аҳоли хонадонлари истеъмоли учун 20 млрд kWh электр энергияси етказиб берилган) аҳоли хонадонларига тўғри келиб, ҳар бир хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмоли 220 кВт соатни ташкил қилмоқда.
Энг қизиғи, 90 йилларга қараганда ҳозирда электр техника ускуналарининг самарадорлиги ер билан осмонча фарқ қилади. Мисол учун: битта лампочканинг қуввати 10 баробарга, телевизор қуввати 2,5 баробарга, холодилник қуввати 3 баробарга пасайган, лекин ўртача хонадоннинг ойлик истеъмоли 2,2 баробарга ортган.
Ушбу парадокснинг сабабларини аниқлаш учун мутаҳассислар томонидан ҳар бир хонадонлар бўйича йиллик мониторинг ва таҳлиллар ўтказилди. Натижалар ўта қизиқарли бўлиб чиқди.
Жами аҳоли хонадонларининг қарийб 85 фоизи (6,4 млн дона) электр энергиясининг атиги 37 фоизини истеъмол қилади. Яъни ушбу хонадонларда ойига ўртача 300 кВт соатгача электр энергияси ишлатади.
Қолган 15 фоиз (1,1 млн дона) хонадон эса аҳолига етказиб берилган умумий электр энергиясининг 63 фоизини истеъмол қилади. Чунки улар орасида ойига 1000 kWh, 5000 kWh ва хатто ундан ортиқ истеъмол қиладиган хонадонлар ҳам анчагина. Табиийки бундай хонадонлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисми ҳисобланмайди ва улар субсидияланган тарифлардан фойдаланиши қай даражада тўғри эканлиги катта савол.
Носиржон Аминов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Адвокат: “Ичимга жин кириб олиб, болани ўлдиришимни буюрди деяпти”
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Олимлар Қуёшнинг ноёб суратларини тасвирга олди