Тула вилояти губернаторлиги учун сайловда вилояти раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаб келган, ўз вақтида мамлакат президенти Владимир Путиннинг тансоқчиси бўлган Алексей Дюмин барча овозлар ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин ўз сиёсий рақибларини сезиларли фарқ билан ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Тула вилояти МСК хабар берган, дейилади "Кун" нашрида.
Аниқлик киритилишича, Дюмин 84,17 фоиз овоз тўплаган. Иккинчи ўринни КПРФ партияси аъзоси Олег Лебедев эгаллаган (7,53 фоиз). Учинчи ўринни «Коммунисты России» вакили Олег Веселов (3,41 фоиз), тўртинчи ўринни «Российской партии пенсионеров за справедливость» вакили Николай Огольцов (2,92 фоиз) банд этган.
Сайловда давомат 45,5 фоизни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади