Дональд Трамп сайловнинг иккинчи босқичида ҳам етарли овоз тўплай олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дональд Трамп сайловнинг иккинчи босқичида ҳам етарли овоз тўплай олди

Дунё 20-12-2016, 11:05 500
Дональд Трамп сайловнинг иккинчи босқичида ҳам етарли овоз тўплай олди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп президентлик сайловининг иккинчи босқичида ҳайъат аъзоларининг талаб қилинган 270 овозини тўплади. Шу билан унинг якуний ғалабаси мустаҳкамланди ва қонуний тусга кирди, деб хабар қилмоқда "Kun.uz" нашри.

Таъкидланишича, Сайловчилар ҳайъати натижалари расман 6 январда АҚШ Конгрессининг иккала палатаси қўшма мажлисида сертификатлаштирилади.

Телеканал маълумотларига кўра, Вашингтон штатидан 4 нафар сайловчи ўзларининг дастлабки қарашини ўзгартиришган. Қайд этилишича, бир нафардан ортиқ сайловчининг ўз фикрини ўзгартириши билан боғлиқ ҳолат 1872 йилдан бери илк маротаба кузатилмоқда.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.