АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп машҳур актёр Арнольд Шварценеггерни "Машҳурнинг шогирди" реалити-шоусининг паст рейтинглари учун танқид қилди. Ҳозирда актёр ушбу шоуга бошловчилик қилмоқда, деб ёзади Кун.уз сайти.
Трамп бу ҳақдаги фикрини твиттерда чоп этди. "Рейтинглар чоп этилди ва Арнольд Шварценеггер рейтинглар устаси Дональд Трампга нисбатан касодга учради", деб ёзган Трамп ўз ҳақида учинчи шахсда гапириб. "Мана сенга кинофильмлар юлдузи ва биз шоунинг 1-мавсумини 14-мавсуми билан таққосламоқдамиз. Энди унинг натижаларини менинг биринчи мавсумдагилар билан таққосланг. Бироқ бу кимни ҳам ташвишлантирарди, ахир у Кейсик ва Хилларини қўллаб-қувватлаган", деб танқид қилди актёрни Трамп.
Ушбу шоуни Шварценеггердан аввал Трамп олиб борган, бироқ у АҚШ президентлик пойгасида айтган можароли сўзлари учун шоудан бўшатиб юборилганди. Шоу январь ойида яна тикланди, бироқ бу гал унга Шварценеггер бошловчилик қила бошлаган.
Ушбу телешоуда хайрия ташкилотларига иложи борича кўпроқ маблағ йиғишга интилувчи юлдузлар иштирок этади. Ушбу шоу тадбиркорлар Трамп компанияларидан бирида ишлаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун кураш олиб борган "Шогирд" лойиҳасининг бир йўналиши ҳисобланади.
Шварценеггер республикачилар тарафдори бўлсада, сайловолди пойгаси вақтида ушбу партия вакили бўлган Трампни қўллаб-қувватлашдан бош тортган. Актёр буни мамлакатнинг манфаатларини партияникидан устунроқ қўйиши билан тушунтирган. Актёр жумладан Трампнинг рақиблари Хиллари Клинтон ва Огайо штати губернатори Жон Кейсикни қўллаб-қувватлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?