11:35 / 08.11.2017
7 210

Саудияда шаҳзодаларнинг қўлга олиниши тахт учун кураш билан боғлиқми?

Саудияда шаҳзодаларнинг қўлга олиниши тахт учун кураш билан боғлиқми?
Аввалроқ, Саудия Арабистонида Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси иш бошлаб, 11 нафар шаҳзода, 4 нафар вазирлар ва 38 нафар собиқ вазирлар, уларнинг ўринбосарлари ва бизнесменлар қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Саудия Арабистони Бош прокурори Сауд ал-Мужиб қўлга олинган мансабдорлар иши юзасидан суриштирувларни бошлади.

Бир қатор хориж мамлакатлари ОАВларида қайд этилишича, бу операция ортида бошқа “сир” яширинган. Маълумотларга қараганда, 5 ноябрга ўтар кечаси оммавий равишда шаҳзодалар ва мансабдор шахсларнинг қўлга олиниши тахт ворислиги билан боғлиқ.

Шаҳзода Ал-Валид бин Талал пул ўзлаштирганлиги, пора берганлиги ва расмий кишиларга таҳдид қилганлиги учун қўлга олинган. Шаҳзода Мутаиб бин Абдулла бин Абдулазиз ал-Сауд кўп пул сарф қилганлиги, ишга жойлаштиришдаги фирибгарлиги ва ўз компанияларига шартномалар тақдим этгани учун ушланган.

Ар-Риёд провинцияси губернатори ўринбосари бўлган шаҳзода Турки бин Абдулла ал-Сауд метро қурилиши ишидаги коррупцион можарога аралашганлиги учун қўлга олинган. У 22,5 миллиард доллар миқдорда пора олганлиги айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, қироллик асосчисининг невараси, аввалги қиролнинг учинчи ўғли Мутаиб бин Абдулла бин Абдулазиз ал-Сауд миллий гвардия вазири эди. У меросхўр шаҳзода тахтга ўтиришга қарши эди.

Шу билан бирга сўнгги хабарларда айтилишича, “Financial Times” нашри юқоридаги барча маълумотларни рад этиб, уларни “ёлғон” эканлигини таъкидламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудияда шаҳзодаларнинг қўлга олиниши тахт учун кураш билан боғлиқми?