
Фото: Popularmechanics.com
Россия 23 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Innoprom кўргазмасида водород ёқилғиси билан ишлайдиган дунёдаги биринчи ҳашаматли автомобилни тақдим этди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, ноёб автомобиль Aurus Сенат автомобили намунасида ишлаб чиқилган. Моделни Россия марказий илмий-тадқиқот автомобиль ва автомобиль двигателлари институти (НАМИ) тақдим этган.
Компания вакили “ТАСС” нашрига маълум қилишича, автомобиль учта электр мотор билан жиҳозланган. Улардан бири олд томонда, қолган иккитаси эса орқа томонда жойлашган.
Манбада айтилишича, Innoprom. Central Аsia кўргазмасида МДҲ мамлакатларидаги салоҳиятли кадрлар ва компанияларнинг юксак ишланмалари намойиш этилган. Бу платформа водород ёқилғили автомобилни оммага танитиш учун яхши замин бўлиб хизмат қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар