Афғонистон қуролли кучлари ўтказган ер усти ва ҳаво операциялари давомида мамлакат шарқида ИШИД террорчи гуруҳининг 65 жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 18 киши яраланди.
Нангархар вилояти раҳбари Атоулло Ҳожиёнийнинг расмий вакили Хаска Мино туманида бир тинч фуқаро ҳалок бўлганини, 13 киши яраланганини билдирди.
31 декабрь куни минтақада теракт уюштирилган, бунинг оқибатида 15 киши ҳалок бўлган эди. Шундан буён минтақада операция давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди