16:50 / 13.01.2018
6 950

Индонезияда яшайдиган камёб турдаги тимсоҳ бўйнига кириб қолган шинадан қутулолмай бўғилиб вафот этиш арафасида

Индонезияда яшайдиган камёб турдаги тимсоҳ бўйнига кириб қолган шинадан қутулолмай бўғилиб вафот этиш арафасида
Индонезиянинг Палу дарёсида яшайдидан ёш тимсоҳ икки йилдирки, бўйнига кириб қолган резина шинадан қутулолмайди. Жонивор тобора ўсиб бормоқда ва кундан-кунга шина уни сиқиб қоляпти.

Хабарда айтилишича, ушбу тимсоҳ илк бор 2016 йилда дарё ёқасида кўзга ташланган. Ўша пайтларда унинг бўйнида шина бор эканлиги маълум бўлганди. Агар шина имкон қадар тезроқ олиб ташланмаса, тимсоҳ тез орада ҳалок бўлади.

Уни ушбу муаммодан ҳалос этиш учун 7 нафар кўнгилли ишга киришган, аммо тимсоҳ қуруқликка чиқмаётгани сабабли одамлар унга яқинлаша олмаяптилар.

Жонивор йўқолиб бораётган сиам тимсоҳлари тоифасига киради, шунинг учун ҳам уни қутқариш масаласи табиат ҳимоячиларининг диққат марказида турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда яшайдиган камёб турдаги тимсоҳ бўйнига кириб қолган шинадан қутулолмай бўғилиб вафот этиш арафасида