Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди

Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди
Футзал бўйича Таиландда ўтаётган Осиё Кубоги ўйинларининг плей офф учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бугун 26 апрель куни доирасидаги икки учрашув якунига етди.
Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди
Фото: Тhе-AFC
Унда Афғонистон терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб борди. Беллашувда афғонистонликлар 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионати учун имкониятни сақлаб қолди.
Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди
Фото: Тhe-AFC
Вьетнам ҳамда Қирғизистон термалари ўртасидаги учрашувда қўшни республика вакиллари ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоасидан 1:2 ҳисобида аламли мағлубиятга учраган ветнамликлар 2:3 ҳисобида қирғизистонликларга ҳам мағлуб бўлди.

Шундай қилиб, Жаҳон чемпионатининг бешинчи йўлланмаси учун Афғонистон ҳамда Қирғизистон жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи учрашув Бангкок аренада 28 апрель санасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ярим финал баҳсида Эронга қарши бугун, 26 апрель санасида майдонга тушади. Учрашув 19:00 да бошланади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар