Буюк Британия ИШИДга зарба бериш учун 138 та кўринмас қирувчи самолётни харид қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Буюк Британия ИШИДга зарба бериш учун 138 та кўринмас қирувчи самолётни харид қилади

Дунё 22-11-2015, 10:45 871

Буюк Британия ИШИДга зарба бериш учун 138 та кўзга кўринмас қирувчи самолётни харид қилади. Бу ҳақда «Эхо Москви» мамлакат ғазначилик канцлери Жорж Осборннинг The Sunday Times’га берган интервьюсига таяниб хабар беради.

Буюк Британия ИШИДга зарба бериш учун 138 та кўринмас қирувчи самолётни харид қилади

Канцлернинг сўзларига қараганда, бунинг учун 12 миллиард фунт стерлинг сарфланади. Айнан қайси моделдаги самолётлар харид қилиниши ҳақида маълум қилинмади.

Осборннинг сўзларига кўра, самолётлар хариди Буюк Британия ҳарбий кучини АҚШдан кейинги ўринга олиб чиқиш ҳамда ИШИД ва бошқа экстремистик гуруҳларга қарши курашиш имконини беради.

Нашрнинг маълум қилишича, Буюк Британия ИШИД марралари бўйича икки ҳафтадан сўнг авиаҳужумларни амалга ошира олади.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.