15:56 / 24.04.2024
661

Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда

Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Фото: DPA
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қила бошлади. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Қуйи Саксония криминология тадқиқот институти (KFN) томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, мусулмон талабаларнинг аксарияти (67,8 фоиз) Қуръон қоидалари Германия қонунларидан муҳимроқ, деб ҳисоблайди. Респондентларнинг деярли ярми (45,8 фоиз) ислом теократияси бошқарувнинг энг яхши шакли деган қарорга келган. Немис мактабларидаги вазият ҳам бошқача, деб ёзмоқда Bild.

"Германияда ўқувчиларнинг ота-оналари кўпроқ маслаҳат марказларига мурожаат қилмоқда, чунки уларнинг насроний фарзандлари мактабда ажралиб қолмаслик учун ислом динини қабул қилишни хоҳлайди", — дейди исмини ошкор қилмаслик шарти билан Германия давлат хавфсизлик хизмати ходими.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда Германияда мусулмон болалар сони кескин ошган. Йирик шаҳарлардаги мактабларда насроний ўқувчилар сони камайган.

"Охирги саккиз йил ичида иммиграциянинг юқори даражаси туфайли мактабларда мусулмон ўсмирлар ва болалар улуши сезиларли даражада ошди. Бундан ташқари, кўплаб болалар қатъий диндор оилалардан келади: хусусан, булар кўпинча Сурия, Афғонистон ва Ироқдан келган муҳожирлардир", — дейди Bild манбаси.

Давлат хавфсизлик хизмати ходими баъзи мактаблардаги мусулмон ўғил болалар ўзини “ғарбча” тутадиган қизларга “босим ўтказишини” даъво қилмоқда.

"Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг ишлари кўплиги сабабли бундай вазиятларга муносабат билдиришга вақтлари йўқ", — дейилади хабарда.

Германиянинг Берлин, Франкфурт ёки Эссен каби йирик шаҳарларида мусулмон ўқувчилар улуши 80 фоиздан ошган мактаблар мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда