Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, АҚШ ўз иттифоқчилари билан Суриядаги ҳарбий ва фуқаролик объектларига БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциясисиз авиазарбалар бериб, БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.
«Ўн тўртинчи апрель куни АҚШ ўз иттифоқчилари кўмагида Сурия Араб Республикасининг қуролли кучлари ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига ракета зарбаларини берди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг санкциясисиз, БМТ Низомини бузган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларига зид равишда суверен давлатга қарши тажовкузкорлик акти юз берди, Сурия эса терроризм билан курашда энг олдинги ўринларда турибди», - дея маълум қилган Путин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ, Буюк Британия ва Франция Сурия ҳудудига қарата 100дан ортиқ қанотли ракета ва «ҳаво-ер» синфидаги ракеталарни учиргани ҳақида хабар берганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади