13:26 / 18.05.2018
10 974

Дунёнинг "энг бой тиланчи"си ўлик ҳолда топилди

Дунёнинг "энг бой тиланчи"си ўлик ҳолда топилди
Ливан пойтахти Байрут шаҳрида кўп йиллардан бери тиланчилиги билан танилган ва кеча ўлик ҳолда топилган аёлнинг банкдаги ҳисоб рақамида 5,5 миллион доллари бор экан. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

Тахминан 15 йилдан бери Байрут шаҳрининг ал-Баста ал-Фуқа мавзесида эски автомобиль ичида яшаб келаётган 54 ёшли ногирон Фотима Муҳаммад Усмон кеча «уйи»да ўлик ҳолда топилди.

Полиция ходимларининг суриштируви натижасида унинг «уйи»да 5,7 миллион лира (4 минг АҚШ доллари), шу билан бирга, банкдаги ҳисоб рақамида 5,5 миллион доллари борлиги маълум бўлди.

«Дунёдаги энг бой тиланчи» номини олган Фотима 1982 йилдан бери битта жойда яшаган. Унга ҳар доим ёрдам қўлини чўзган маҳалладоши Набил Астанинг ҳам бунчалик пули йўқ экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг "энг бой тиланчи"си ўлик ҳолда топилди