Германия бўриларни асраш уюшмаси Саксония федераль бирлигида бўрини ўлдирган қотилни топган киши учун 10.000 евро мукофот ваъда қилди. Бу ҳақда «Hurriyet»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
«DW» телеканали маълумотларига кўра, Германиянинг Бауцен шаҳри яқинидаги кўлда отиб ташланган бўри жасади топилган. Ваҳший жонивор 1 ёшли нар бўлиб, аввал отиб ташланган, кейин кўксига бетон парчаси боғланиб, сувга чўктирилган.
«Бу воқеа инсоннинг ваҳшийлашиб бораётганини кўрсатади», – дейди Бўриларни асраш уюшмаси раиси Бригитте Соммер.
Германия қонунларига кўра, қотил топилса, у 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Германия заминида 150 йил мобайнида бўриларни учратиш қийин эди. 2000 йилдан кейин Германияда яна бўрилар пайдо бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади