Немис пойгачиси, "Формула-1" таснифининг етти карра чемпиони Михаэль Шумахер оёққа турмаган. Бу ҳақида ВВС News'га асосланиб "Кун" нашри хабар берди.
Афсонавий пойгачининг ҳуқуқ ҳимоячиси 2015 йилнинг декабрида 47 ёшли спортчининг оёққа тургани ҳақидаги хабарни чоп этган Bunte немис журналига қарши даъво иши бўйича ана шундай баёнот берди.
Ушбу вазиятни Шумахернинг менежери Сабина Кем ҳам изоҳлади. "Афсуски, Михаэлнинг қайта оёққа тургани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бундай маълумотлар асоссиз. Боз устига бу мазмундаги хабарлар кўплаб кишиларнинг қалбида ёлғон умид уйғотади", - деди у.
Собиқ автопойгачи ҳозирда ўзининг Швейцариядаги вилласида қайта тикланиш муолажаларини олмоқда. У 2014 йилнинг сентябрида шифохонадан ўша ерга қайтган. Эслатиб ўтамиз, Шумахер 2013 йилнинг декабрида тоғ чанғисида учаётиб, йиқилиб тушган ва боши билан тошга урилган. Ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида спортчи ярим йилдан ортиқ кома ҳолатида бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди