06:00 / 29.04.2024
234

Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди

Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Иллюстратив фото: Anadolu
Ҳусийлар Қизил денгизда Россия нефтини олиб кетаётган Британиянинг Andromeda Star нефть танкерига ҳужум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Ҳужум 27 апрель куни юз берган, кема нефтни Ҳиндистонга олиб кетаётган бўлган. АҚШ Марказий қўмондонлигининг аниқлик киритишича, ҳусийлар учта ракета учирган, улардан бири Панама байроғи остида сузаётган ва Сейшел оролларида рўйхатга олинган танкерга зарар етказган.

Ambrey фирмасига кўра, кема “Россияга алоқадор” савдо билан шуғулланган. Ҳусийлар ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Британия кемасига тўғридан-тўғри зарба берилган”, — дейди ҳусийлар ҳарбий идораси матбуот котиби Яҳё Сари.

Аввалроқ Россия ва Хитой ҳусийлар билан Қизил денгиз ва Адан кўрфази орқали кемаларнинг тўсиқсиз ўтиши бўйича келишиб олганди. Жумладан, ҳусийлар юқоридаги икки давлатнинг кемасини нишонга олмасликка ваъда берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди