00:40 / 01.05.2024
1 320

“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди

“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов ёзда келаси мавсумни қайси клубда ўтказиш масаласини ҳал қилиши керак.

Легионеримизнинг “Рома” билан 2026 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартномаси бор. Бироқ Рим клуби мураббийлар штаби келаси мавсум унга асосий таркибдан жой бериши эҳтимолдан анча йироқ.

Пойтахт клуби ўзбекистонлик ўйинчини 10 миллион еврога баҳоламоқда ва уни тўлиқ трансфер қилишни мўлжаллаяпти.

Элдорнинг ҳозирги клуби “Кальяри” хўжайинларининг ўзбек футболчиси ҳақидаги фикри кейинги пайтда тубдан ўзгарди. Қишда ўйинчини муддатидан олдин ортга қайтариб юбормоқчи бўлган сардинияликлар энди бошқача қарашга эга.

Euro-football нашрининг ёзишича, “Кальяри” раҳбарияти ўзбек футболчисининг кейинги пайтда намойиш этаётган ўйинидан мамнун ва келаси мавсум унга ишонч билдиришга тайёр.

Бу трансферни амалга ошириш фақатгина бир масалага боғлиқ экани айтилмоқда. Яъни, “Кальяри” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолсагина Шомуродовни олиб қолиш бўйича ишга киришади.

Манбанинг таъкидлашича, Шомуродовга Туркия ва араб мамлакатларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Лекин ҳужумчининг ўзи фаолиятини Италияда давом эттиришни маъқул кўришини билдирган.

Аслида ҳар ёз Шомуродовга турли мамлакатлар етакчи клубларидан чорлов бўлади. Бироқ Элдор ҳар доим А Серияни танлаб келмоқда.

Бундан ташқари, 28 ёшли чарм тўп устаси “Рома”да етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаган пайтлардан бошлаб, Италиянинг турли жамоалари уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб келиши ҳақида ҳам жуда кўп маълумотлар тарқатилган.

Шундан келиб чиқиб, ёзги трансферлар вақтида Элдор Шомуродовнинг бозори яна “қайнаши” кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда форвардимиз А Серияда 19 та учрашувда учтадан гол ва ассист муаллифи бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди