Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳамда Россиянинг “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси Осиё кубоги финал учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда. Таъкидланишича, футболчи Москвага йўл олган.
“U-23 Осиё кубогида терма жамоамизнинг тарихий натижасига муносиб ҳисса қўшган футболчимиз Аббосбек Файзуллаев келишувга мувофиқ, навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун Москвага йўл олмоқда.
"ЎФА Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишда легионеримизнинг терма жамоамиз ихтиёрига етиб келишига кўмаклашгани учун “ЦСКА” клубига миннатдорчилик билдиради”, — дейилади ЎФА матбуот хизмати берган хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев терма жамоа сафига турнир ярмида келиб қўшилган ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг чорак ва ярим финал баҳсларида асосий таркибда майдонга тушган эди. Футболчи Саудия билан бўлган учрашувда Норчаевнинг голига ҳаммуаллифлик қилган эди.
Бундан ташқари, Аббосбек Файзуллаевнинг майдон марказидаги фаоллиги ғалабаларда асосий роль ўйнади.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси финал баҳсида Японияга қарши ўйнайди. Учрашув 3 май куни 20:30 да бошланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди