00:03 / 02.05.2024
115

Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
Фото: Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Ижтимоий тармоқларда Traverse русумли 85 Q 002 GА давлат рақам белгили (2024 йил 15 февраль куни 85 О 002 GА га алмаштирилган) автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасига рухсат этилмаган махсус товуш чиқарувчи (сирена) қурилма ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, видео Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси 1984 йилда туғилган Ж.М.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Шунингдек, қоидабузарга тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди