23:28 / 01.05.2024
136

Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди

Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Архив фото: Pervo.ru
Украина камикадзе дронлари 1 май куни Россиянинг Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, дронлар дастлаб Белгородский туманидаги Ясние Зори аҳоли масканига келиб урилган. Бу тўғрисида вилоят губернатори Вячеслав Гладков расман маълумот берган.

Белгородский туманидаги Ясние Зори ҳудудига Украинанинг худкуш дронлари ҳужум қилди. Дронлар ҳужуми ва кейинги портлаш оқибатида қурбонлар бўлгани ҳақида маълумот йўқ. Икки йўловчи машинасига зарар етган”, — дейилади расмий хабарда.

Расмийлар воқеа жойида тез ёрдам ва қутқарув хизматлари ишлаётганини маълум қилган. Дронлар урилган фуқаролик ва давлат иншоотлари тез фурсатда қайта ишга туширилиши айтилган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 24 апрель куни Украина камикадзе дронлари Россиянинг Смоленск вилоятидаги нефть базаларига ҳужум уюштирган эди. Ҳужумдан сўнг ёнилғи-энергетика объектларида йирик масштабда ёнғин келиб чиққан. Объектлардаги ходимлар эвакуация қилинган. Расмийлар нишонга олинган объектларда 26 минг куб метр Россия ёнилғиси сақланаётганини маълум қилишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
ePN