
Фото: Getty Images
2025-молия йили учун бюджет АҚШ Мудофаа вазирлигига, хусусан, Хитойдан келаётган бир қанча чақириқларга қарши курашишда ёрдам беради, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остин АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Қуролли кучлар қўмитасидаги тингловда.
«Бизнинг молиялаштириш бўйича сўровимиз, агар маъқулланса, Қўшма Штатлар учун энг асосий чақириқ — Хитой билан ишончли тарзда ва ўз вақтида курашиш имконини беради», деди Остин.
Бошқа чақириқлар қаторида у «борган сари тажовузкор бўлаётган» Россияни, Эрон ва унинг назорати остидаги гуруҳларни, КХДР ва халқаро террорчилик ташкилотлари таҳдидини тилга олди.
Март ойида Байден маъмурияти Конгрессдан 2025-молия йилида Пентагон бюджетига 849,8 миллиард доллар ажратишни сўрагани хабар қилинган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар