22:22 / 01.05.2024
51

Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди

Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди
Фото: Google Images
Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган Колумбия университети ва Сити коллежининг жами 300 га яқин талабасини ҳибсга олди. Бу ҳақда Нью-Йорк полицияси раҳбари Эдвард Кабан маълум қилди.

Ҳаммаси бўлиб, унинг сўзларига кўра, полиция 282 кишини ҳибсга олди: 173 нафари Сити коллежи ва 119 нафари Колумбия университети талабалари.

Ҳибсга олинган талабаларнинг барчасига бинога ноқонуний киришдан тортиб то бино эшик ва деразаларини синдиришгача бўлган айбловлар қўйилган. Шаҳар мери Эрик Адамснинг айтишича, гап тинч намойишларни кескинлаштираётган провокаторлар ҳақида кетмоқда.

Биноларни тўсиб қўйиш, мулкни вайрон қилиш ёки видеокузатув камераларини ишдан чиқаришда тинч намойишларнинг умуман асари ҳам йўқ. Биз тинч норозилик намойиши ҳеч қандай мақсадга хизмат қилмайдиган зўравон томошага айланишига йўл қўя олмаймиз”, деди у.

Колумбия университети талабалари бинонинг деразаларини синдириб, Ҳамилтон Холлни эгаллаб олишди. Митинг Ғазо секторида ҳалок бўлган олти ёшли бола хотирасига ўтказилди. Университет намойишчиларни ҳайдаш билан таҳдид қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди