10:11 / 01.05.2024
573

Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди

Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди
Фото: Sgt. Andy Martinez / U.S. Department of Defense
Украина қўшинлари Қримни АҚШдан ҳарбий ёрдам сифатида олинган узоқ масофали ATACMS ракеталари билан ўққа тутди. Бу ҳақда 30 апрел куни «Мы вместе с Россией» ҳаракати раиси Владимир Рогов маълум қилди. Кейинчалик Россия Мудофаа вазирлиги брифингда Россия ҳаво мудофаа тизимлари бир кун ичида олтита ATACMS ракетасини уриб туширганини маълум қилди.

Қримнинг Россия томонидан тайинланган раҳбари Сергей Аксенов, шунингдек, Симферопол яқинидаги Донское қишлоғида «ATACMS ракеталари уриб туширилгандан сўнг, портламаган ўқ-дорилар тарқалиб кетганини» маълум қилди.

ASTRA: учта ҳарбий қисм ва ҳарбий аэродромга зарба берилди

ASTRA Telegram-канали Қрим Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбага таяниб, Жанкой ҳарбий аэродромига ракета зарбалари берилгани, ҳужум натижасида беш нафар россиялик ҳарбий жароҳатлангани ҳақида ёзмоқда. Бундан ташқари, ATACMS учта ҳарбий ҳаво мудофаа бўлинмасига - Донское қишлоғида, шунингдек, Саки ва Қора денгиз минтақаларида ҳужум қилди. Камида тўрт нафар ҳарбий хизматчи яралангани маълум.

Жанкой аэродромига ва Россия Федерациясининг учта ҳарбий бўлинмаларига ҳужумлар ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ.

АҚШ махфий равишда Киевга ATACMS ракеталарини етказиб берган

24 апрел куни АҚШ Украина ҳудудида фойдаланиш учун қисқа ва узоқ масофали ATACMS ракеталарини етказиб бергани маълум бўлди. Аввалига бир қатор Америка оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган сўнгги ҳафталардаги махфий етказиб бериш ҳақидаги маълумотни Давлат департаменти вакили Ведант Пател тасдиқлади.

«Қўшма Штатлар президентнинг бевосита кўрсатмаси билан Украинага ATACMS узоқ масофали ракеталарни етказиб берганини тасдиқлай оламан», деди у журналистларга ракеталар март ойидаги ёрдам пакетининг бир қисми эканлигини ва апрел ойида Украинага етиб келганини таъкидлаб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди