19:30 / 01.05.2024
191

Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
Фото: Google Images
Туркия полицияси Истанбулда ёпиб қўйилган Тақсим майдонига киришга уринган ва полицияга қаршилик кўрсатган 140 дан ортиқ намойишчини ҳибсга олди. Бу ҳақда Halk TV телеканали хабар берди. Истанбул расмийлари ҳибсга олинганлар ва яраланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот бермаган.

29 апрель куни Туркия ҳукумати Истанбулдаги Тақсим майдонидаги 1 май намойишини бекор қилди, деди республика ички ишлар вазири Али Эрликая. Телеканал маълумотларига кўра, майдон тўсиқлар билан тўсиб қўйилган, майдон атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Истанбулда 70 га яқин кўча тўсиб қўйилган, майдонга олиб борувчи йўллар ҳам ёпилган.

Овоз кучайтиргичлар орқали такрорий огоҳлантиришлардан сўнг полиция йиғилганларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган, деб хабар берди А haber телеканали. Унга кўра, тўқнашувлар давомида бир неча полициячи жароҳатланган.

Бир ярим соатлик қарама-қаршиликдан сўнг полиция оломонни ўраб олди ва уларни яқин атрофдаги боғ четига сиқиб чиқарди. Шундан сўнг йиғилганларнинг аксарияти тарқалиб кетди.

Али Эрликая аниқлик киритишича, касаба уюшмалари вакиллари 1 май куни Тақсим майдонидаги Республика монументи пойига гул қўйишлари мумкин. Майдонда ёки унинг атрофида бошқа тадбирларни ўтказиш тақиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди