Буюк Британиянинг Вустершир графлигидаги Сторпорт-он-Северн шаҳрида яшовчи эгизак опа сингиллар ўзларининг бир асрлик таваллуд айёмларини нишонлашди ва узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Улар узоқ умр кўришнинг асосий сабаби соғлом овқатланиш тартибига риоя этиш ва меҳнатсеварлик эканлигини таъкидлашди.
Ирен Крамп (Irene Crump) ва Филлис Джонс (Phyllis Jones) 25 дақиқалик фарқ билан дунёга келишган. Улар 20 ноябрь куни туғилган кунини нишонлашди ва бир асрдан бери бир-биридан айро яшамаганликларини маълум қилди. Эгизаклар битта мактабда ўқишган, битта корхонада меҳнат қилишган, бир жойда яшашган ва ҳеч қачон бир-биридан узоқда яшамаган. Ҳозирда уларга Жонснинг 58 ёшли Карл исмли ўғли ғамхўрлик қилади.
Ирен ва Филлис Буюк Британияда юз ёшга кирган 6 жуфт эгизаклардан бири ҳисобланади. Уларнинг Дороти исмли опаси ҳам бўлган, у 2006 йилда 92 ёшда вафот этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади