“Айниқса мусулмонлар турли шубҳа-гумонлар нишонига айланиб қолишмоқда”, -деди Пан Ги Мун.
БМТ Бош котиби Пан Ги Мун дунёдаги барча сиёсатчиларни мигрантлар ва мусулмонларни таъқиб қилишдан воз кечишга чақирди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
"Борган сари қочоқлар ва мигрантлар зўравонликка дуч келишмоқда. Айниқса мусулмонлар турли шубҳа-гумонлар нишонига айланиб қолишмоқда. Барча сиёсий етакчилар ва номзодларга мурожаат қилмоқчиман: одамларни ажратиш ва юрагига ваҳима солиш орқали ўзингизга овоз тўплаш мақсадидаги камситувчи ва сиёсий ҳаракатлардан ўзингизни тийинг", — деди Бош котиб БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилар экан.
"Дунё ёлғонга ва ҳақиқатнинг бузиб кўрсатилишига қарши туриши, камситишнинг барча шаклларини рад этиши даркор", — деди у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади