Россия футболининг энг таниқли мураббийларидан бири Валерий Непомняший “Спорт Экспресс” нашрига берган интервьюсида Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам гапирди.
80 ёшли мутахассис ўзбек футболини яхши билади. У 2006 йили “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган.
Sports.uz портали ушбу интервьюнинг Аббосбек Файзуллаев ҳақидаги қисмини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
— “Ахмат” билан ўйиндан кейин айримлар Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ихтиёрига тезроқ бориш учун атайин дисквалификация ишлаб олди, деган гап чиқарди...
— Йўқ, мен бунга умуман ишонмайман. У бунақа ўйинчи эмас. Агар ўша вазиятни эсга олсак, Аббос тўпни йўқотди, рақибни қувиб етди, тўпни олиб қўймоқчи бўлди... Охир-оқибат мана шундай ҳолат келиб чиқди. Аламли.
Мен уни Россия Премьер-лигасида жорий мавсумнинг кашфиётларидан бири, деб ҳисоблайман. Ҳақиқий топилма!
— Лекин ўйинида пасайиш кузатилди.
— Қўшиламан. Аммо бу тақвим тиғизлиги билан боғлиқ бўлганди. Ҳар ҳолда Осиё кубогида ўйнаб келди. Келганидан кейин маълум вақт ўтиб, яна ўз даражасига чиқиб олди.
— У яна қайси жиҳатларини кучайтириши керак?
— Менимча, унда ортиқча камчиликлар йўқ. Ҳаммаси жойида бўлган пайтда у кўзни қувонтиради. Ўйини пасайиши Россия Премьер-лигасида биринчи мавсумини ўтказаётган ёш ўйинчилар учун нормал ҳолат. Улар ҳали ўзини тўлиқ бошқаришни билмайди. Тажрибали футболчи бутун мавсум давомида ўз кучини тўғри тақсимлашни яхши билади.
— Файзуллаев Алан Дзагоевнинг ёшлигини эслатиб юбормаяптими?
— Йўқ, улар ўйин услуби бўйича анча фарқ қилади. Дзагоев айёрларнинг айёри эди. Файзуллаев эса, бошқача тезликда ўйнайди. Аббос фаолиятини ривожлантириш учун каттароқ имкониятга эга, деб ҳисоблайман. Ҳар ҳолда менга шундай туюлади. Ўйлашимча, Аланга қараганда Аббосбекнинг келажаги ёрқинроқ. Файзуллаев ёрқинроқ порлайди.
— У ЦСКАда узоқ қоладими?
— Кейинги мавсум давомида ёки охирида, трансфер ойналаридан бирида кетади, деб ўйлайман.
— Шундайми?
— Бу йигит профессионал даражада ўйнаётгани кўриниб турибди. Агентлари муаяйн ишларни амалга ошириб қўйган бўлиши мумкин. Бунақа футболчилар РПЛни безайди.
Иқтидорли йигитлар Европага кетиб, захира ўриндиғида ўтириб қолаётгани ачинарли... Хорижда мунтазам ўйнашнинг қатъий вариантини танлаш керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди