Фото: BBC
Украина ҳарбийлари Россияга қарши урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофага учувчи ракеталаридан фойдаланди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Украина Россияга қарши АҚШ томонидан яширин равишда тақдим этилган узоқ масофали баллистик ракеталардан фойдаланишни бошлаганини Америка расмийлари тасдиқлаган. Қуроллар АҚШнинг аввалги ёрдам пакетининг бир қисми сифатида юборилган ва шу ой етиб келган.
Расмийларнинг айтишича, баллистик ракеталар жўнатилгани Украинанинг “оператив хавфсизлигини” таъминлаш учун очиқчасига эълон қилинмаган. Ушбу ракеталар аллақачон камида бир марта Қримдаги Россия нишонларига зарба бериш учун ишлатилган.
Олдинроқ АҚШ президенти Жо Байден 24 апрель куни Украинага 61 миллиард долларлик иқтисодий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш пакетини имзолагани маълум қилинган эди. Ушбу ёрдам доирасидаги Америка қуроллари яқин орада Киевга юборилиши кутилмоқда.
Украина узоқ вақтдан бери 300 км масофагача уча оладиган ракета ва ялпи ўт очиш тизимларни АҚШдан сўраб келган. Байден маъмурияти бу талабни қондириш учун февраль ойида ташаббус кўрсата бошлагани айтилган.
АҚШ расмийлари узоқ масофага учувчи баллистик ракеталарни Украинага топшириш баробарида Киев томонидан бу қуроллар Россия аҳолисига қарши фойдаланилиши мумкинлигидан хавотир билдирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди
Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм