Қирғиз республикасида бензин ва дизель ёқилғиси қимматлашди. Бу ҳақда, Нефть маҳсулотлари сотувчилари ассоциацияси маълум қилган.
12 декабрдан бошлаб, Аи-80, Аи-92 ва Аи-95 навли бензин 1 сомга , дизель ёқилғиси ва автогаз 0,5 сомга қимматлашган.
Бунга, Россия нефть маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш нархи кўтарилгани сабаб қилиб кўрсатилган. Бензин ва дизель ёқилғисининг декабрь ойи учун нархи ноябрдагидан 10 фоизга қимматлашган.
Москва ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводининг 2017 йил январь-апрель ойида таъмирланиши, Қозоғистон жанубида ёқилғи танқислиги туфайли, ушбу республиканинг нефть маҳсулотларини кўпроқ харид қилиши нарх ошишига таъсир кўрсатган.
Яқин орада, Қирғизистонда бензин нархи 8-10 фоизга, дизель - 5-10 фоизга кўтарилиб бориши тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади