Мактабга шорти кийиб келган ўқувчиларни жазолашган эди, улар эртасига юбка кийиб келишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-07-2016 | 15:06 ZAMIN.UZ / Жамият / 24 Июл 2016 года
947

Мактабга шорти кийиб келган ўқувчиларни жазолашган эди, улар эртасига юбка кийиб келишди

Мактабга шорти кийиб келган ўқувчиларни жазолашган эди, улар эртасига юбка кийиб келишди

Брайтондаги Longhill High School мактаби шорти (калта иштон) кийиб олган тўрт нафар ўқувчига ташқи кўриниш қоидаларини бузгани учун танбеҳ берди ва уларни уйига жўнатиб юборди. Эртаси куни ўша болалар мактабга юбкада келишди. Чунки юбкада юриш мактаб қоидаларига тўғри келарди. Бу ҳақда Go Social'га асосланиб "Кун" ёзмоқда.

Майкл Паркер, Коди Айлинг, Жорж Бойланд ва Жесси Стрингерлар мактаб дресс-кодини бузмаган ҳолда ўқув-машғулотларига юбкаларда келишган. Бу ҳолат ўқув масканидагиларнинг эътиборини ўзига тортмади, ўқувчилар шу ҳолатда бир ҳафта мобайнида мактабга қатнашди.

Ўқувчилардан бири Майкл Паркернинг онаси ўғли ва дўстларининг ушбу ҳаракатини қўллаб-қувватлаган. Унинг сўзларига кўра, мактабга қизларнинг юбка кийиб келишларига рухсатнинг борлиги ва ўғил болаларга шорти кийишга рухсатнинг йўқлиги адолатдан эмас. Бунинг устига ҳаво иссиқ ва мактаб хоналарининг аксариятида кондиционер йўқ, дея таъкидлайди аёл.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru