Олий Лига сўнгги турида «Андижон» дарвозасига 6 та гол урган «Пахтакор» 11-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2015 | 22:04 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Ноябр 2015 года
612

Олий Лига сўнгги турида «Андижон» дарвозасига 6 та гол урган «Пахтакор» 11-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси 30-тури доирасида 21 ноябрь, шанба куни «Пахтакор» — «Андижон» ва «Навбаҳор» — «Локомотив» учрашувлари бўлиб ўтди. «Uff.uz» хабарига кўра, мавсумдаги сўнгги ўйинларда футбол бўйича 2015 йилги Ўзбекистон чемпиони номи аниқланди.

Foto: “Championat.asia”

«Пахтакор» ўз майдонида «Андижон» дарвозасига жавобсиз олтита гол киритди ва чемпионликни тантана қилди. Бу «Пахтакор» тарихидаги 11-чемпионлик бўлди.

Ушбу учрашувда ҳужумчи Игорь Сергеев иккита гол уриб, жами 23 гол билан Олий Лига—2015 тўпурарига айланди.

«Локомотив» эса «Навбаҳор» майдонида 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувда «Навбаҳор» 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо сўнгги дақиқаларда голлар ўтказиб юборди.

«Қизиқ томони, ‘Локомотив’нинг иккинчи голи 90+1-, учинчи голи эса 90+2-дақиқада киритилди», — деб ёзади «Uff.uz».

Oliy Liga—2015 yakuniy jadvali. Skrinshot: “Championat.asia”

Олий Лига—2015
30-тур учрашувлари

«Пахтакор» (Тошкент) — «Андижон» 6:0
Голлар: Машарипов (15), Соҳибов (41), Кримец (45+1), Сергеев (72-пен., 84), Солиев (86-пен.).

«Навбаҳор» (Наманган) — «Локомотив» (Тошкент) 2:3
Голлар: Валижонов (52), Шихов (68) — Абдухолиқов (44), Тўраев (90+1), Мамазулунов (90+2).


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru