Жанубий Кореянинг LG компанияси куни кеча Nexus 5X услубидаги арзон LG U смартфонни намойиш қилди. Ҳозирча модель фақат Жанубий Кореяда сотилади, дея хабар бермоқда LG билан алоқадор сайтлардан бири.
LG U худди Nexus 5X сингари 5,2 дюймли Full HD 1080p (1080 х 1920 пиксель) аниқлигидаги дисплей, 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Модель ўлчамлари (147,6 x 73,2 x 7,7 мм) ва оғирлиги (135 грамм) билан Google учун чиқарилган смартфонга жуда яқин. Гаджетга 1,4 ГГц частотадаги Snapdragon 4xx процессори, 3000 мА/ст сиғимли батарея, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камера ўрнатилган.
Доимий хотира сиғимини microSD-карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.
Модель Жанубий Кореяда LG U+ мобил оператори томонидан 340 доллар нархида учта ранг версияларида сотилиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?