Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг

2 дақиқа ўқиш463
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Optimo — бу инвентаризацияни кузатиш ва бизнесингизни осонлик билан бошқаришга ёрдам берадиган дўкон дастури.

Агар сизда дўкон, новвойхона, автошохобча, умумий овқатланиш ёки бошқа турдаги бизнесингиз бўлса ва уларни бошқаришни соддалаштирадиган дўконлар учун дастур керак бўлса – Optimo сиз учун.

Дўконни автоматлаштириш дастури инвентаризацияни назорат қилади ва менежерга бизнесни бошқариш учун керак бўлган барча муҳим маълумотларни — инвентар, ҳисоботлар, таҳлиллар ва бошқаларни бир жойга жамлайди.

Савдони бошқариш дастури савдо-сотиқни осонгина кузатиш, инвентарни сақлаш ва даромадларни кузатишга ёрдам беради.
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Инвентаризацияни бошқариш ҳар қандай тадбиркор учун энг муҳим омил бўлиб, унинг асосида сотув ва маркетинг фаолияти туради. Мисол учун, агар сизда маълум бир маҳсулотнинг етарли захираси бўлмаса, сотувни ошириш учун реклама режалаштира олмайсиз.

Optimo орқали сиз куннинг исталган вақтида захира ҳақида сўнгги маълумотларни оласиз ва кейинги қадамларингизни тўғри режалаштирасиз.

Дастурга бир марталик товарлар киритилгандан сўнг, нафақат менежер, балки кассир ҳам балансга кириш ҳуқуқига эга.

Омбор ва пештахталарни қидирмасдан, харидорга омборда маълум бир маҳсулот мавжудлиги тўғрисида, сизда ҳозирда унга керак бўлган миқдор борми ёки йўқлиги ҳақида маълумот бериш имконияти бўлади.

Дўкон дастурий таъминоти масофадан туриб, ноутбук ёки мобил телефон ёрдамида ишлатилиши мумкин, бу эса менежерга дунёнинг исталган нуқтасидан дўконни бошқаришни осонлаштиради.

Агар сиз дўконлар учун дастурдан фойдалансангиз, дўконингизга ҳар куни ташриф буюриш зарурат эмас, чунки Optimo ёрдамида сиз бормасдан туриб, дўконингизни масофадан бошқаришингиз, сотувлар ва маҳсулот мавжудлигини кузатишингиз мумкин.

Дўконни автоматлаштирувчи дастур булутга асосланган бўлиб, у ўз бизнесингизни нафақат масофадан туриб бошқариш, балки муҳим файлларни булутга юклаш имконини беради, бу эса ҳужжатларни йўқотиш ва ноутбуклар ёки компьютерларни оғир файллар билан ортиқча юклашдан сақлайди.
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Агар сиз Optimo каби керакли ёрдамчига қизиқсангиз, optimo.uz сайтига ташриф буюриб, исмингиз, фамилиянгизни, телефон рақамингизни, электрон почтангизни, объектингиз номини кўрсатган ҳолда анкетани тўлдиринг ва Optimo'дан қўнғироқни кутинг. Барча саволларга тўлиқ жавоб берадиган ва дастурий таъминотини созлашда ёрдам берадиган вакиллар алоқага чиқишади.

Сизни хизмат нархи қизиқтириши тайин. Дўконни автоматлаштирадиган дастурнинг афзалликларидан бири бу унинг ҳамёнбоп нархидир. Дастлабки 14 кун бепул, кейин эса ойига 280 000 ёки 490 000 сўмдан тўлов қилиб, бизнес фаолиятингизни осонгина бошқаришингиз ва назорат қилишингиз мумкин.

Биз билан боғланиш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилинг:

Телефон: (+998) 71-205-12-22
Сайт: optimo.uz
Instagram: @optimo_uz
Телеграм: t.me/optimo_uz

Реклама ҳуқуқи асосида
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?