08:13 / 24.04.2024
90

Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди

Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди
Фото: Fast Company
АҚШ Миллий метеорология хизмати ва Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази мутахассислари томонидан саломатлик учун хавфли жазирмадан огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди, дея хабар берди Associated Press.

Шкалага ўта юқори ҳароратни англатувчи янги — сиёҳранг (бинафшаранг) қўшилди.

Эски шкалада оқ, сариқ, тўқ сариқ ва қизил ранглар бўлган: оқ — ҳарорат саломатлик учун хавф солмаслигини, қизил — танани совитиш учун шароит ва ичишга сув бўлмаса ҳаво ҳарорати саломатлик учун хавфлилигини билдирган.

Сиёҳранг нафақат одамларнинг саломатлиги, балки ҳаёти ҳам хавф остида эканини ифодалайди. Огоҳлантиришнинг ушбу даражасини жуда иссиқ об-ҳаво узоқ вақт давом этса ва ҳатто кечалари ҳам пасаймаса эълон қилиш режалаштирилмоқда.

Мутахассислар жазираманинг беш тоифаси ўта илмий ҳисоб-китобларга асосланганини таъкидлашяпти. Ҳарорат ранг чегаралари об-ҳаво ва иқлим ҳақидаги маҳаллий маълумотлар, юқори ҳарорат сабабли қайд этиладиган тиббиёт статистикаларидан келиб чиқиб белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди