Beeline TOTAL Uzbekistan компанияси билан биргаликда Facebook‘даги Beeline Club саҳифасидаги танлов натижаларини эълон қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline TOTAL Uzbekistan компанияси билан биргаликда Facebook‘даги Beeline Club саҳифасидаги танлов натижаларини эълон қилишди

Beeline TOTAL Uzbekistan компанияси билан биргаликда Facebook‘даги Beeline Club саҳифасидаги танлов натижаларини эълон қилишди

2015 йил 20 май, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline Beeline Club ҳамкори бўлмиш TOTAL Uzbekistan компанияси билан биргаликда Facebook ижтимоий тармоғидаги Beeline Club саҳифасида совринли танлов натижаларини эълон қилишди.

Ғолиблар уч ўринни бўлиб олдилар:

1-ўринни Хожимурод Отақулов эгаллади. Соврин - автомобилдаги мотор ёғини алмаштириш (Total QUARTZ 9000 5W30 4L синтетик ёг‘и) + TOTAL хизмат марказида 15% чегирма;

2-ўринни Евгения Бисерова эгаллади. Соврин - автомобилдаги мотор ёғини алмаштириш (Total QUARTZ 7000 10W40 4L яримсинтетик ёг‘и) + TOTAL хизмат марказида 10% чегирма;

3-ўринни Александр Нуянзин эгаллади. Соврин – антифриз алмаштириш (антифриз-концентрат GLACELF Auto Supra 3L) + TOTAL хизмат марказида 5% чегирма;

Танловда иштирок этиш учун Facebook‘даги Beeline Club саҳифасига обуна бўлиш, танлов ҳақидаги янгиликга Like баҳосини қўйиш, танлов пости остида шарҳ тарзида “TOTAL Uzbekistan ва Beeline Club танловида ғолиб бўлишни истайман” деб ёзиш лозим эди. Танлов натижалари скриншот тарзида www.facebook.com/beelineclub саҳифасида эълон қилинди.

Facebook‘даги Beeline Club саҳифаси Beeline компаниясининг шу номли йирик лойиҳасига бағишланган бўлиб, унинг доирасида ҳар бир абонент йиғилган балларини имтиёзлар картасига алмаштириши мумкин. Бунинг учун Beeline хизматларидан фойдаланиш эвазига балларни тўплашга имконият берадиган махсус бепул хизматни ёқишнинг ўзи кифоя. 1500 балл эвазига Gold картаси, 3000 балл эвазига эса Platinum картасини қўлга киритиш мумкин. Beeline‘нинг Beeline Club‘га аъзо бўлган абонентлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарканд, Тошкент, Термиз ва Фарғона шаҳарларидаги юзлаб ресторан ва савдо нуқталаридан имтиёзли фойдаланишлари мумкин.

Батафсил маълумот www.facebook.com/beelineclub саҳифасида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru