Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексига, Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ равишда жиҳозланмаган транспорт воситаларини бошқарганлик учун жазоларни тайинлашни кенгайтирувчи тўлдиришлар киритилди. Мазкур тузатишлар тўғрисидаги қарорни 2016 йил 23 сентябрь куни Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган. У, 24 сентябрдан кучга киради, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Кодекснинг янгиланган 125-моддасига мувофиқ, ўт ўчиргич, тиббиёт қутиси, фавқулодда тўхташ белгиси, ёруғлик қайтарувчи нимча ва қонунда белгиланган тартибда шишани синдириш учун болғача билан жиҳозланмаган транспорт воситасини бошқариш – ҳайдовчига энг кам ойлик иш ҳақининг ярим бараварида жарима солишга асос бўлади. (1 октябрдан 74887,5 сўмни ташкил этади).
Бундан ташқари, мотоциклни бошқариш қоидаларига риоя қилмай, махсус бош кийимисиз мотоцикл бошқариш – энг кам ойлик иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида (1 октябрдан — 29955 сўм) жарима солишга асос бўлади. Бу қоида мопед ҳайдовчиларга ҳам тегишли экани қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади