Япония императори тахтдан кечишга қарор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-07-2016 | 18:32 ZAMIN.UZ / Дунё / 13 Июл 2016 года
768

Япония императори тахтдан кечишга қарор қилди

Япония императори тахтдан кечишга қарор қилди

Япония императори Акихито яқин йиллар ичида тахтдан воз кечиш ниятида эканлигини ва уни ўғл Нарухитога топширмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда Япония ОАВнинг император саройидан олган олган маълумотлари асосида Interfax.ru сайти хабар беради. Император бу ҳақида ўз оиласини огоҳлантирган.

82 ёшли императорнинг бу фикрга келишига унинг соғлиги туфайли ўз вазифаларини тўлиқ бажара олмай қолиши мумкинлиги ва шунинг учун тахтни топшириб, дам олиш ниятида эканлиги деб айтилмоқда


Император Акихито - олдинги император Хирохито ва унинг рафиқаси Кодзюнинг катта ўғли ва бешинчи фарзанди. 1933 йилнинг 23 декабрида туғилган. Расман Акихито эрамиздан аввалги 660 йилдан бери узлуксиз давом этиб келаётган япон императорлари сулоласининг 125 императори ҳисобланади. Бу сулоланинг биринчи императори қирол Дзимму бўлган.

Акихито ҳозирги вақтда бутун дунё бўйича ягона империя бошқарувчисидир.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru