Саудия Арабистони ҳаж сафарига биринчи марта отланганлар учун ажойиб совға тайёрлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-08-2016 | 23:26 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Август 2016 года
619

Саудия Арабистони ҳаж сафарига биринчи марта отланганлар учун ажойиб совға тайёрлади

Саудия Арабистони ҳаж сафарига биринчи марта отланганлар учун ажойиб совға тайёрлади

Саудия Арабистони ҳукумати ҳаж ва умра сафарини амалга оширмоқчи бўлган хорижликлар учун виза олиш нархини оширади, бироқ шу билан бирга, бу амалларни бажариш учун биринчи марта келаётган зиёратчиларнинг визани олишдаги харажатларини ўз зиммасига олади. Бу ҳақда Саудия Арабистони вазирлар маҳкамаси йиғилиши натижалари бўйича чиқарилган қарорда айтилган, дейилади "Даракчи" нашрида.

Виза тўловларини ошириш қарори мамлакат молия ҳамда иқтисодиёт ва режалаштириш вазирликлари томонидан иқтисодиётнинг хом ашёга ихтисослашмаган тармоқларидан давлат бюджетига тушадиган даромадларнинг сонини ошириш мақсадида таклиф қилинган чоралар "пакетида" бор.

Қабул қилинган қарорга кўра, Саудия Арабистонига бир марталик виза 2 минг реалга (533 АҚШ доллари), белгиланган муддат ичида Саудия Арабистонига бир неча марта боришга имкон берувчи ярим йиллик виза 3 минг реалга (800 АҚШ доллари), бир йиллик виза эса 5 минг реалга (1333 АҚШ доллари) айланади.

Бунда қироллик орқали транзит виза 300 риал (80 доллар), мамлакатдан денгиз портлари орқали жўнаш эса 50 риал (12 доллар) туради.

Шу билан бирга Саудия Арабистонида яшашга рухсат олган хорижликлар ҳам унинг ташқарисига чиқиши учун ғазнага пул тўлаши керак бўлади. Янги қоидаларга кўра, икки ойдан камроқ муддатга хорижга жўнаш учун хорижликлар уларнинг яшаш учун рухсати амалда бўлгунча 200 риал (53 доллар), Саудия Арабистонидан ташқарида бўлган ҳар бир қўшимча ой учун 100 риал (26 доллар) тўлашлари керак бўлади.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони ҳукумати йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидабузарликлари ва йўл-транспорт ҳодисаси жойини тарк этганлик учун жарималар қийматини оширди.

Янги қоидалар ҳижрий тақвим бўйича янги йилдан кучга киради. Жорий йилда янги ҳижрий йили 2 октябрдан киради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru