128
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Англиянинг Раскин университети олимлари олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, боғдорчилик, гольф ўйини ва пиёда юриш каби ўртача қийинликдаги жисмоний фаоллик депрессиянинг олдини олади, деб ёзади Lifehacker.
Университет мутахассислари жисмоний фаоллик ва депрессияга тушиш ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун тўрт миллиондан ортиқ шахсларнинг маълумотларини кўриб чиқди. Шунингдек, улар фаол ҳаёт тарзи билан доимий ташвишланиш ўртасидаги умумий жиҳатларни ҳам аниқлади. Тадқиқотда 65 мингдан ортиқ инсонлар иштирок этди.
Фото: Lifehacker
Ўрганишлар натижасида шизофрения, психоз каби руҳий касалликларнинг ҳам жисмонан суст инсонларда кўпроқ учраши маълум бўлди. Шундай қилиб, ўртача енгилликдаги жисмоний машқлар депрессияни 23 фоизга, доимий ташвишланишни 26 фоизга, шизофренияни эса 27 фоизга камайтиради. Қизиғи шундаки, оғир ва мураккаб турдаги спорт ва машқлар кўп ҳолларда стрессга олиб келди.
"Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳар бир инсонга индивидуал тарзда жисмоний фаолият турини танлаш бўйича аниқ кўрсатма ва шифокор тавсиялари зарур", — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Ли Смит.
Тадқиқот иштирокчилари жинси, ёши ва яшаш жойидан қатъи назар бир хил натижа кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди