Владимир Путин АҚШдаги супермаркетда ҳибсга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-08-2016 | 15:58 ZAMIN.UZ / Дунё / 31 Август 2016 года
3 449

Владимир Путин АҚШдаги супермаркетда ҳибсга олинди

Владимир Путин АҚШдаги супермаркетда ҳибсга олинди

Флоридадаги Уэст-Палм-Бич шаҳрида жойлашган Publix супермаркетида Владимир Путин исмли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “NBC News”га асосланиб “Qalampir.uz” хабар берди.

Маълумотларга кўра, 48 ёшли Владимир Путин исмли бу шахс супермаркетга ноқонуний равишда кирган. Шу билан бирга савдо мажмуаси вакилларига бақирган, жанжал кўтарган ва бинони тарк этишдан бош тортган. Воқеа жойига етиб келган полиция уни ҳибсга олган. Полициянинг айтишича, у сентябрь ойида суд олдида қилмиши учун жавоб беради.

Айни вақтда Владимир Путиндан руҳий таҳлил натижаларини топшириш, полициядан эса унинг исми ҳақиқатан ҳам шундай экани ёки бунинг ёлғонлигини аниқлаш талаб этилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru