Чехия президенти Қримнинг Украинага қайтаришнинг иложи йўқлигини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Чехия президенти Қримнинг Украинага қайтаришнинг иложи йўқлигини айтди

Чехия президенти Қримнинг Украинага қайтаришнинг иложи йўқлигини айтди

Украинада ўз таркибига Қримни қайтариб олишга ҳеч қандай имконият йўқ, деб айтди 9 сентябрда Чехия президенти Милош Земан.

"Айни вақтда бутун дунёдан сиёсатчилар Қримни Украинага қайтаришнинг иложи йўқлигини тан олмоқдалар", деб айтди Земан. Шу билан бирга Земан гап қайси сиёсатчилар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

Хабарда айтилишича, Земан бу ҳақда интернет фойдаланувчилар билан Parlamentnilisty.cz янгиликлар сайти томонидан ташкиллаштиришган суҳбатда айтиб ўтган, дейилади "Кун" нашрида.

Президентнинг фикрича, Қримнинг Россияга қўшилиши халқаро келишувлар бузилган ҳолда амалга оширилган.

"Украинанинг ҳудудий яхлитлигини кафолатлаган келишувлар бузилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ", деб айтган Земан.

Шу билан бирга Земан 1954 йилда Никита Хрушевнинг Қримни Украинага бериш қарорини "кечириб бўлмас аҳмоқлик" деб атади.

Земаннинг айтишича, у Россия билан яхши алоқаларни йўлга қўйиш тарафдори.

"Мен Россия билан алоқаларнинг яхшиланиши тарафдориман. Бу иқтисодий ва маданий сабаблар билан боғланган. Россия – европача-американча цивилизациянинг бир қисми бўлиб, у халқаро террорчиликка қарши кураш олиб бормоқда", деб қўшимча қилди Земан.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru