Бангладеш транспорт вазирлиги мамлакатдаги барча оилаларга иккитадан кўп машинага эга бўлишни тақиқлайди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Бундай қарорга сабаб Бангладеш пойтахти Даққадаги кўп километрлик тирбандликлар бўлди. Улар мамлакатда жиддий иқтисодий ва экологик муаммолар келтириб чиқармоқда.
Оилаларга машиналар миқдорини чеклаш ҳақидаги қоида автотранспорт ҳақидаги қонун лойиҳасига киритилди. Қоида якуний тасдиқлаш учун вазирлар маҳкамасига тақдим қилинади, сўнгра парламентга муҳокамага олиб чиқилади.
Таъкидланишича, Даққа дунёнинг энг гавжум шаҳарларидан бири ҳисобланиб, унда машиналар миқдорининг ошиши суръатлари бутун мамлакатдагидан бир неча баробар кўпроқни ташкил қилади. Ўтган йили мамлакатда 21 мингта янги автомобиль рўйхатга олинган бўлса, шундан 18,5 мингтаси Даққага тўғри келган.
Таъкидланишича, аҳолининг шахсий транспортдан фойдаланишига жамоат транспортининг ёмон ишлаши ундамоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади