Заур Дадаевнинг қариндоши суд орқали Россиядан 120 минг евро ундирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-03-2015 | 17:32 ZAMIN.UZ / Дунё / 13 Март 2015 года
759

Заур Дадаевнинг қариндоши суд орқали Россиядан 120 минг евро ундирди

Заур Дадаевнинг қариндоши суд орқали Россиядан 120 минг евро ундирди

Россиялик сиёсатчи Борис Немцовни ўлдиришда айбланаётган Заур Дадаевнинг қариндоши Лариса Дадаева Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди орқали Россиядан 120 минг евро ундирган. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетаси хабар беради.

Заур Дадаевнинг холаси бўлмиш Лариса Дадаева бугунги кунда Бельгияда яшайди. У Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари устидан арзнома билан мурожаат қилган. Арзномада айтилишича, 2001 йилнинг 24 сентябрида унинг Алхазурово қишлоғидаги уйига қуролли шахслар бостириб кириб, эри Майрбек Шаванов ва унинг укаси Асламбек Шавановларни олиб чиқиб кетишган. Шундан буён Дадаева улар ҳақида ҳеч қандай маълумот ололмаган. Европа суди бу хатти-ҳаракатлар Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенциянинг 2-моддасига (яшаш ҳуқуқи) зид келади деб топган.

Эслатиб ўтамиз, мухолифатчи Борис Немцов 27 февраль куни Москва марказида отиб кетилди. 8 март куни ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб Москванинг Басман суди қарори билан қўлга олинган беш нафар шахснинг барчаси ўзаро қариндош бўлиб, Ингушетиянинг Малгобек туманида жойлашган Вознесенский қишлоғида туғилиб ўсган. Заур Дадаев, Хамзат Бахаев, Тамерлан Эскерханов, Анзор ва Шахид Губашевлар 28 апрелгача панжара ортида бўлишлари айтилмоқда. Уларнинг жиноий шериги деб топилган Беслан Шаванов қўлга олиш чоғида қаршилик кўрсатиб, ўлдирилган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru