ОАВ Европанинг икки мамлакати чегаралари ўзгариши ҳақида хабар қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-12-2016 | 09:14 ZAMIN.UZ / Дунё / 01 Декабр 2016
485

ОАВ Европанинг икки мамлакати чегаралари ўзгариши ҳақида хабар қилмоқда

ОАВ Европанинг икки мамлакати чегаралари ўзгариши ҳақида хабар қилмоқда

Европанинг икки давлати Бельгия ва Нидерландия ҳукуматлари Маас дарёси узра жойлашган ер участкаларини ўзаро алмашишга келишиб олишди. Бу чегараларни соддалаштириш мақсадида амалга оширилади, деб ёзмоқда Кун нашри.

Нашрнинг қайд этишича, давлат унча катта бўлмаган ер ҳудудларини бир-бирига тақдим этади. Бироқ бу тенг алмашув эмаслиги таъкидланмоқда. Нидерландия 3 гектар ер эвазига 16 гектар ерни қабул қилади. Расман бу ўзгаришлар 2018 йилда кучга кириши учун мамлакатлар парламентлари 28 ноябрда икки давлат ташқи ишлар вазирлари имзолаган шартномани тасдиқлашлари лозим.

Газетанинг ёзишича, икки давлатнинг Маас дарёси соҳилларидаги чегараси 1830 йили, Бельгия мустақилликка эришганида белгиланган. Аммо, 1961 йилда дарё ўзани кема қатновини қулайлаштириш мақсадида сунъий равишда тўғриланди. Бунинг натижасида қайиқ ёрдамида бир давлатдан иккинчисига чегараларни бузмасдан бориш мумкин бўлган эди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru