Дубайда дунёдаги энг баланд маёқ қурилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-01-2017 | 11:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 03 Январ 2017
355

Дубайда дунёдаги энг баланд маёқ қурилади

Дубайда дунёдаги энг баланд маёқ қурилади

Дубай расмийлари 135 метрли дунёдаги энг баланд маёқни қуришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Расмийлар режасига кўра, Дубайда Яқин Шарқ ҳамда Шимолий Африка кемалари ва яхталари учун йирик порт пайдо бўлади. Портнинг янги терминалида бир пайтнинг ўзида 6 минг кишигача бўлиши мумкин.

Янги лойиҳа туфайли Дубай портининг умумий имконияти тахминан 50 фоизга ошади ва 4 мингдан ортиқ тўхташ жойига эга бўлади. Лойиҳа қиймати маълум қилинмаган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru